Эстония клуби ўйин бошланганидан атиги 13 сония (!) ўтиб, таркибда ўзгаришга қўл урди. Бундай ҳолат коронавирус туфайли ва махсус регламент талаби туфайли юзага келди. Факт шуки, «Нимме Калью» Эстония чемпионати тарихига энг эрта футболчи алмаштирган клуб сифатида кирди. 16 ёшли Лаури Сууп майдонда атиги 13 сония бўлди, холос. Жамоа унинг ўрнига мажбурий ҳолатда украиналик 22 ёшли Владислав Хомутовни туширди.
Эътиборлиси, бу ўзгариш ҳақида ҳамма олдиндан биларди. Гап шундаки, Эстония чемпионати регламентига кўра, ҳар бир жамоа бошланғич таркибига камида икки нафар ўз тарбияланувчисини қўшиши шарт. Шунингдек, улардан бири ўйинда тўлиқ вақт иштирок этиши керак. «Нимме Калью» клубида эса, учрашув арафасида деярли барча тарбияланувчилар коронавирус туфайли сафдан чиқишди. Натижада клуб вакиллари регламентни бузмаслик учун ёшларни ҳам жалб этишдан ўзга чора тополмадилар.
Ўйиннинг ўзи жуда муҳим эди ва «Нимме Калью» уни «Левадия»га 1:2 ҳисобида бой берди. Жамоа шу учрашувга қадар турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган, қолаверса, ўзидан тепадаги рақибдан атиги 1 очко орқада қолаётганди. «Нимме Калью» бош мураббийи Марко Кристал ўйиндан сўнг салбий натижага қарамай, мағрур ҳолда гапирди ва айни пайт клуб муҳитида тиғизлик юзага келганини қўшиб қўйди: «Ҳозир депрессия ва стресс ҳолатидан азобланяпмиз. Коронавирусга топширилаётган ҳар бир тест стресс даражасини оширяпти, ахир унинг натижасини хотиржам кутиш мумкинми? Қолаверса, футболчилар ўз оилаларидан айро яшамоқдалар. Шогирдларим бугун биринчи бўлимда мақтовга муносиб ҳаракатланишди. Улар шунча қувватни қаердан олишди - буни билмайман. Ҳар ҳолда, ҳамма рақиб анча кўп гол уриши ва натижа жуда хунук кўринишга келишини кутганди...».
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20