Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: ПАУЛИНА УЧУН...

Футбол атрофида: ПАУЛИНА УЧУН...

  08.10.2020 10:10
  0
  354
Футбол атрофида: ПАУЛИНА УЧУН...

Германия Бундеслигаси 2-туридан ўрин олган «Герта» - «Айнтрахт» ўйинида меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лекин мезбонлар ҳам олқиш олишди. Гап шундаки, Берлин клуби бу учрашувда одатий, яъни расмий формаси эмас, истисно тариқасида махсус тайёрланган либосдан фойдаланди. Оддий айтганда, «Герта» формасида клубнинг бош ҳомийси логотипи ўрнида «Паулина учун» ёзуви порлаб турди. Паулина - танасида қон саратони ривожланаётган 9 ойлик қизалоқ. Унга дарҳол қон таҳлили бўйича тўғри келувчи донор топиш керак. Хуллас, «Герта» мухлиси саналган қизалоқнинг отаси ёрдам сўраб, мурожаат қилгач, клуб шундай акция уюштиришга қарор қилди.

Паулинанинг отаси «Герта» электрон почтасига хат ёзгач, жамоа бунга дарҳол реакция билдирди. «Очиғи, аввалига роса иккиландим. Кейин клуб электрон почтасига хат ёзишга аҳд қилдим. Чунки жавоб келмаганида ҳам, ҳеч нарса йўқотмасдим. Мана, «Герта» илтимосимизни ерда қолдирмади ва бунинг учун жамоа­дан миннатдормиз, бошим осмонга етди», - деди бемор қизалоқнинг отаси.

«Герта» ўз либосида қизалоққа ёрдам зарурлигини билдириш баробарида 17-55 ёш ўртасидаги хоҳлаган соғлом киши таҳлил учун қон топшириши мумкинлигини алоҳида эслатди. Чиқмаган жондан умид - кимнингдир қони тўғри келиб қолиши мумкин. Қанча кўп одам қон топширса, Паулина учун «генетик эгизак» топилиши эҳтимоли шунчалик ошади.

Маълумотларга қараганда, Германияда ҳар 15 дақиқада кимгадир қон саратони ташҳиси қўйилади. Энг ёмони, бу хасталикка чалинган ҳар 10 кишидан бирига мос келадиган қон топиш катта муаммодир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz