Қайднома

Қидирув

Бир-бирига боғлиқлик...

Бир-бирига боғлиқлик...

  08.10.2020 15:22
  0
  168
Бир-бирига боғлиқлик...

«Барселона» ёзги трансферлар бўйи «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайни сотиб олишга уринди, бироқ якунда мақсадига эришолмади.
RMC Sport маълумотига кўра, каталонияликларга франциялик вингер Усмон Дембеленинг «Манчестер Юнайтед»га ўтишни хоҳламагани халақит берган. Гап шундаки, «Барса» раҳбарияти 23 ёшли футболчи трансферидан тушган маблағни 26 ёшли нидерландни харид қилишга йўналтиришни ўйлаганди. «Барселона» вакиллари шунингдек, Дембеле маошига кетадиган катта маблағни ҳам тежашни режалаштиришганди. Айтганча, трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида «Барселона» ҳаттоки, Дембелени ижара асосида «МЮ»га юборишга ҳам рози бўлди, бироқ футболчидан аввало, 2021 йилнинг ёзида якунланадиган шартномаси муддатини узайтиришни талаб қилди. Усмон эса бундан бош тортди ва трансферлар амалга ошмай қолди. Депай «Лион»га 2017 йили «Манчес­тер Юнайтед»дан ўтганди. Нидерландиялик футболчи аввалги мавсум «тўқувчилар» сафида барча турнирлар ҳисобидан 22та ўйинда иштирок этиб, 15та гол ва 2та самарали узатма муаллифига айланди. 2017 йили «Боруссия» Д. клубидан сотиб олинган Дембеле эса шундан буён «Барселона»нинг 74та ўйинида 19та гол ва 17та самарали узатма расмийлаштирди. Усмон жумладан, аввалги мавсумда атиги 9та ўйинда қатнашиб, 1тагина гол урди. Умуман, 23 ёшли вингер 2019 йилнинг ноябридан буён жароҳат туфайли «Барса»нинг бошланғич таркибида кўриниш бергани йўқ. Дейлик, жорий мавсум Ла Лиганинг 3-тури доирасида «Вильярреал»га қарши кечган баҳсда атиги 20 дақиқа ҳаракатланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz