Қайднома

Қидирув

Алиссон Беккерда жароҳат бор...

Алиссон Беккерда жароҳат бор...

  08.10.2020 16:33
  0
  200
Алиссон Беккерда жароҳат бор...

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер «Астон Вилла»га қарши кечган ўйинда майдонга тушгани йўқ. Маълум бўлишича, бразилиялик кипер машғулотлар жараёнида жамоадоши билан тўқнашиб кетиб, елкасидан жароҳатланган. The Athletic нашри хабарида айтилишича, Алиссон энди 4—6 ҳафта «қизиллар»га ёрдам беролмайди. The Independent нашрида ёзилишича эса, у 6 ҳафтадан кўп вақт давомида даволаниши керак. Бу орада янги дарвозабон қидиришга тушди. Чунки иккинчи дарвозабон Адриан ишончни мутлақо оқлолмаяпти. Маълумот учун айтиш керак, «Ливерпуль» янги дарвозабонни 5 октябрь кунига қадар рўйхатдан ўтказиши лозим эди. Зеро, Анг­лияда трансферлар муддати шу куни тугади. Тўғри, «қизиллар» 18 октябргача янги футболчини рўйхатга киритишлари мумкин, лекин фақат Англия қуйи дивизионлари вакилларини.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz