Қайднома

Қидирув

Алла Тазетдинова вафот этди

Алла Тазетдинова вафот этди

  08.10.2020 17:37
  0
  212
Алла Тазетдинова вафот этди

Ўзбекистон футболи қаҳрамони Алла Шулепина-Тазетдинова вафот этди. «Пахтакор-79» тарихидаги бутун бошли давр унинг номи билан боғлиқ эди.
Алла Сергеевнанинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. У машҳур кинематограф ва жамоат арбоби, «Пахтакор» фахрийлар ҳаракати раҳбари, «Пахтакор-79»нинг таниқли футболчи ва мураббийи Идгай Тазетдиновнинг беваси эди. Алла Сергеевнани самимий ва очиқкўнгиллиги, «Пахтакор-79»га содиқлиги учун кўпчилик яхши танирди, қадрларди, севарди. «Крилья памяти» анъанавий футбол турнири, Тошкентдаги меъморий ёдгорлик, ҳалокатга учраган жамоа ҳақида тайёрланган китоблар ва фильмлар, Куриловкадаги хотира ҳайкали - буларнинг бари Алла Тазетдинованинг лойиҳалари ҳисобланади.

Мавлон ШУКУРЗОДА


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz