Қайднома

Қидирув

Хотира: Ўз ишининг фидойиси эди...

Хотира: Ўз ишининг фидойиси эди...

  08.10.2020 18:58
  0
  221
Хотира: Ўз ишининг фидойиси эди...

Қайғули хабар - ажойиб адабиётчи, таржимон ва журналист   Дилшод Исроилов ҳаётдан кўз юмди. Дилшод билан дўстлигимиз 2000 йили бошланган эди.
Ўзбекистонлик буюк футболчи Геннадий Красницкий ҳаёт бўлганида, ўша йили 60 ёшга тўларди ва шу муносабат билан унга бағишлаб, «Талант особого рода» («Бетакрор истеъдод соҳиби») китобини ёздим. Дилшод Исроилов эса ўз ташаббуси билан китобни ўзбек тилига таржима қилиб, асар икки тилда нашр этилишини таъминлади. Бунинг учун ундан ғоят миннатдорман. Дилшод кейинчалик «Сахий ўзбек қуёши остидаги тўп. Ўзбекистон футболи тарихи» («Мяч под узбекским солнцем») номи остидаги Ўзбекистон футбол энциклопедиясини ҳам ўзбек тилига ўгирди. Умуман, у жами 6та китобимни таржима қилди. Яъни «Ўзбек футболи: ака-ука Анлар», «Пахтакор»: жамоамиз  55 ёшда!», «Фурқат Эсонбоев. Мақсади - гол!» асарлари устида ишлаган Дилшод охирида «Биродар Абдураимов. Ўзбек футболи афсонаси» китобини ҳам ўзбек тилида чоп этилишига ҳисса қўшди. Одамлар шахсан мен билан суҳбатларда таржима ишига юқори баҳо беришган.

Дилшод Исроилов узоқ вақт «Тошкент оқшоми» газетасида масъулиятли лавозимда сидқидилдан ва самарали ишлади. У мамлакатимизда спорт китобларининг кам сони коллекционерларидан бири эди ва албатта, футбол адабиётига катта эътибор қаратарди. Чунки умуман, футболга нисбатан муҳаббати кучли бўлган Дилшод биринчи рақамли спорт турининг янада оммалашувига ўз ҳиссасини қўшди - жаҳон чемпионати, футбол юлдузлари, жумладан, Равшан Эрматов ҳақида бир нечта китоб ёзди, «Тошкент оқшоми» ва бошқа нашрларда тарихий маълумотларни чоп этди. Оддий айтганда, Дилшод Исроилов Ўзбекистон футболи тарихида ўзидан ёрқин хотира қолдирди.

Владимир САФАРОВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz