Қайднома

Қидирув

Аргентинага шахсий самолётда

Аргентинага шахсий самолётда

  09.10.2020 02:43
  0
  227
Аргентинага шахсий самолётда

«Барселона» етакчиси Лионель Месси Аргентинага ўзининг шахсий самолётида парвоз қилди. Mundo Deportivo нашрининг хабарида таъкидланишича, яқиндагина «Атлетико» сафига қўшилган уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес ҳам Лео билан бирга учган.
Умуман, Месси Испания клубларида ўйнаётган ва Аргентина терма жамоасига чақирилган яна 4 нафар футболчи - Лукас Окампос, Маркос Акунья, Гвидо Родригес ва Неуэн Пересни ҳам шахсий самолётида олиб кетган. Суарес Буэнос-Айресга боргач, Монтевидеога йўл олишини ҳам айтиш ўринли. Маълумот учун, аргентиналиклар шу ой ЖЧ-2022 саралаши доирасида Эквадор ва Боливия термаларига қарши ўйнашса, уругвайликларни Чили ва Эквадор термалари билан учрашувлар кутмоқда. Дарвоқе, Месси олдинроқ «Барселона»нинг  Суарес билан хайрлашганига танқидий муносабат билдирганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz