Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви. Миллий терма жамоамиз бу сафар хам Эронга мағлуб бўлди

Ўртоқлик учрашуви. Миллий терма жамоамиз бу сафар хам Эронга мағлуб бўлди

  08.10.2020 20:12
  0
  350
Ўртоқлик учрашуви. Миллий терма жамоамиз бу сафар хам Эронга мағлуб бўлди

 Хозиргина Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонларнинг кичик устунлигида ўтди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоа вакиллари бир нечтадан қулай вазиятларга эга бўлди. Бўлим якунланиши арафасида Сардор Азмун жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаган ҳолда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим дебютида форслар пенальти ишлаб олишга эришди. 11 метрлик жарима зарбасини Меҳди Тареми аниқ амалга оширди.

Бироқ бунга майдон эгалари тезда қайтарди: Элдор Шомуродов Санжар Қодирқуловнинг узатмасидан кейин ҳисобни қисқартирди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади.

Вадим Абрамов шогирдлари кейинги ўйинни 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БАА терма жамоасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН 1:2
8 октябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Гайнулин, Алишер Усмонов, Аҳрол Рисқуллаев.

Гол: Сардор Азмун 43, - 0:1. Меҳди Тареми 51 пенальти, - 0:2. Элдор Шомуродов 53, - 1:2.

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (15.Мурод Холмуҳаммедов, 46), 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Голбан, 57), 9.Аброр Исмоилов (7.Отабек Шукуров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Санжар Қодирқулов, 14.Элдор Шомуродов (11.Игорь Сергеев, 77), 18.Лутфулла Тўраев (8.Икром Алибоев, 57), 19.Жасур Яхшибоев (20.Хожимат Эркинов, 46).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Раҳимжон Давронов, 6.Азиз Ғаниев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.ИброҳимҲалил Юлдашев, 23.Одил Ҳамробеков.

Эрон: 12.Пайам Ниазманд, 2.Содиқ Моҳаррами, 3.Эҳсон Хожсафи (21.Омид Нурафкан, 64), 4.Шожае Ҳалилзода, 5.Милад Моҳаммади, 6.Аҳмад Нуруллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 11.Воҳид Амири (14.Али Карими, 64), 13.Ҳуссайин Канаанизодеган, 17.Али Голизода (7.Саман Ғоддос, 75), 20.Сардор Азмун (23.Меҳди Гаеди, 75).
Захира: 1.Муҳаммад Мазахери, 22.Амир Обидзода, 19.Сайид Мажид Ҳуссайни, 10.Кавеҳ Ризои, 16.Сасан Ансари, 18.Ориф Ғуломи, 15.Можтаба Нажариан, 8.Сиамак Неъмати.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 77, Сардор Азмун 85.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz