Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ўз майдонида Эронга гол урди

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ўз майдонида Эронга гол урди

  08.10.2020 22:55
  0
  255
Ўзбекистон терма жамоаси илк бор ўз майдонида Эронга гол урди

Бироз аввал хабар берганимиздек пойтахтимизда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга имкониятни бой бериб қўйди.

53-дақиқасида Элдор Шомуродов эронликлар дарвозасини ишғол қилди ва бу гол Эрон дарвозасига Тошкентда урилган илк гол бўлиб тарихга кирди.

Бунга қадар «оқ бўрилар» форслар дарвозаси томон икки бор йўл топган ва уларнинг иккиси ҳам Эрондаги ўйинда рўй берганди. Шунингдек, Шомуродов Эрон дарвозасини ишғол эта олган тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. 2012 йилда Улуғбек Бақоев тарихда илк бор Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга гол урганди. Осиё Кубоги—2007 мусобақасида Эрон дарвозаси автогол эвазига ишғол этилганди.

Бу ўйин Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўзаро 10-тўқнашув бўлди. Уларнинг 8 таси форсларнинг ғалабаси билан тугаган бўлса, бир мартадан дуранг ва Ўзбекистоннинг ғалабаси қайд этилган. Тўплар нисбати — 3:11 Эрон фойдасига.

Шу тариқа Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 44-ўйинида 21-голини урди. Терма жамоанинг энг яхши тўпурари эса Максим Шацких (34 гол) ҳисобланади.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz