Қайднома

Қидирув

ЖЧ—2022 саралаши. Мессининг голи Аргентинага ғалаба келтирди, Уругвайда ҳам ғалаба

ЖЧ—2022 саралаши. Мессининг голи Аргентинага ғалаба келтирди, Уругвайда ҳам ғалаба

  09.10.2020 08:25
  0
  266
ЖЧ—2022 саралаши. Мессининг голи Аргентинага ғалаба келтирди, Уругвайда ҳам ғалаба

Жанубий Америка минтақаси жамоалари ўртасида 2022 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш босқичи старт олди.

9 – октябрдан бошланган баҳсларда Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Эквадорни қабул қилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Уругвай терма жамоаси эсс  Чилига қарши ўйин ўтказди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Луис Суарес жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Алексис Санчес мувозанатни тиклади. Уругвайликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Макси Гомеснинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Шунингдек, Яна бир ўйин Парагвай ва Перу жамоалари ўртасида кечди. Унда томонлар жанговар дуранг қайд этишди.

 

ЖЧ—2022 саралаши, КОНМЕБОЛ

1-тур баҳслари

9 октябрь, жума

Аргентина — Эквадор 1:0

Гол: 1:0 – 13, пенальти Месси.

Аргентина: Армани, Отаменди, Тальяфико, Монтиел (Фойт, 84), Акуня (Салвио, 66), де Пауль, Мартинес, Окампос (Домингес, 84), Паредес, Мартинес (Аларио, 76), Месси.

Эквадор: Домингес, Арреага, Феригра (Пресиадо, 46), Эступиньян, Арболеда, Франко, Ибарра (Плата, 64), Груэсо, Мена (Эстрада, 87), Валенсия, Кайседо (Ибарра, 79).

Огоҳлантиришлар: Паредес (21), Валенсия (43), Отаменди (78).

Уругвай — Чили 2:1

Голлар: 1:0 – 39, пенальти Суарес, 1:1 – 54 Санчес, 2:1 – 90+3 Макси Гомес.

Уругвай: Кампанья, Касерес, Годин, Виня, Коатес, де Арраскаэта (Родригес, 76), Вальверде, де ла Крус (Нандес, 56), Бентанкур (Арамбарри, 76), Суарес, Родригес (Макси Гомес, 87).

Чили: Арьяс, Серралта, Диас (Роко, 83), Диас, Вегас, Видаль, Арангис, Санчес, Баэса, Варгас (Давила, 68), Фуэнсалида (Пинарес, 68).

Огоҳлантиришлар: Коатес (55), Бентанкур (59), Серралта (75), Баэса (90), Макси Гомес (90).

Парагвай — Перу 2:2

Голлар: 0:1 – 52 Каррильо, 1:1 – 66 Ромеро, 2:1 – 81 Ромеро, 2:2 – 85 Каррильо.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz