Қайднома

Қидирув

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Кучли олтиликнинг барида ғалаба, қуйи олтиликда эса аксинча...

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Кучли олтиликнинг барида ғалаба, қуйи олтиликда эса аксинча...

  09.10.2020 08:31
  0
  217
АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: Кучли олтиликнинг барида ғалаба, қуйи олтиликда эса аксинча...

Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионати Олий лигасининг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати, уларда кучли олтиликдаги жамоаларнинг бари уч очколик бўлди, қуйи олтиликдагилар эса “қуруқ” қолишди.

Яна бир қизиқ томони, барча учрашувларда йирик натижалар қайд этилди, “Бухоро”ни ҳисобга олмаганда, қуйи жамоаларнинг аксарияти рақиблар дарвозасини умуман нишонга ола билмади. Бухороликлар таркибидаги тиниб-тинчимас Зебинисо Ғаниеванинг ягона голини ҳам оз сонли мухлислар олқишладилар. Олти учрашувдан биттасида техник натижа қайд этилди. Аввалги уч ўйинда таркибидаги уч-тўрт нафар қизларда коронавирус аломатлари борлиги маълум бўлгач, “Андижанка” жамоаси иштирокидаги ўйинлар бошқа муддатга кўчирилганди. Бир тур олдин ўз майдонида “Сўғдиёна”дан жавобсиз ўнта гол “еган” андижонликлар навбатдаги “Севинч” жамоасига қарши ўйинда Қарши шаҳрига боришни лойиқ кўришмади. Натижада ЎзПФЛ “Андижанка”га техник мағлубият, “Севинч”га эса техник ғалаба тақдим этди.

Саккизинчи турга келиб , бирорта ҳам мағлуб бўлмаган жамоа иккита – “Бунёдкор” ва “Севинч”, “Бунёдкор”да ҳатто дуранг ҳам йўқ. Тўрт ўйин ўтказган “Андижанка” ва етти турда майдонга тушган “Сурхон” жамоалари нафақат биронта ҳам ютуққа эриша олмадилар, балки рақиб дарвозасини бирон марта ҳам нишонга олишнинг уддасидан чиқолмаган...

8-тур. 7 октябрь

БУХОРО – БУНЁДКОР - 1:10


Голлар: Зебинисо Ғаниева (74) - Людмила Карачик (2, 10, 14, 38, 85, 87), Маҳлиё Сарикова (24, 43), Умида Зоирова (39), Саида Галимова (41).

СУРХОН – ПАХТАКОР - 0:10 


Голлар: Мадина Воҳидова (30), Камола Эркинова (35), Дурдонахон Бахтиёрова (41, 81), Анна Алекперова (44, 46), Юлдуз Ҳамдамова (52), Мадина Ҳикматова (56, 75), Умида Хотамова (87).

СЎҒДИЁНА – НАВБАҲОР - 5:0 


Голлар: Зарина Маматкаримова (6), Диёрахон Хабибуллаева (22-пен., 63, 72, 81)

ҚИЗИЛҚУМ – АГМК - 0:6


Голлар:
 Камила Зарипова (19, 49, 57, 64, 82), Дилрабо Асадова (88)

ЛОКОМОТИВ – МЕТАЛЛУРГ - 0:8 


Голлар: Рушания Сафина (3), Нозима Камолтоева (23, 75-пен.), Дилдора Нозимова (28), Тожинисохон Рашидова (47), Юлдуз Набиева (66, 90+2), Шаҳризода Зайниддинова (83)

СЕВИНЧ – АНДИЖАНКА - +:-

8-турдан кейинги вазият:


1.СЕВИНЧ 22 очко
2.БУНЁДКОР 21
3.СЎҒДИЁНА 21
4.МЕТАЛЛУРГ 16
5.АГМК 15
6.ПАХТАКОР 10
7.ЛОКОМОТИВ 7
8.НАВБАҲОР 7
9.ҚИЗИЛҚУМ 6
10.БУХОРО 4
11.АНДИЖАНКА 0
12.СУРХОН 0

Тўпурарлар:


1.Диёра Хабибуллаева (“Сўғдиёна”) - 17
2.Людмила Карачик (“Бунёдкор”) - 16
3.Камила Зарипова (“АГМК) - 11.

Навбатдаги тур ўйинлари:

9-тур. 11 октябрь
Металлург – Бухоро
АГМК – Локомотив
Андижанка – Қизилқум
Навбаҳор – Севинч
Пахтакор – Сўғдиёна
Бунёдкор – Сурхон.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz