Қайднома

Қидирув

Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади

  09.10.2020 12:03
  0
  230
Шомуродов ва Алижонов БААга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Яқиндагина “Женоа” клуби билан шартнома имзолаган Элдор Шомуродов Италияда меҳнат фаолиятига рухсат берувчи виза масалалари сабаб Тошкентда қолишга мажбур бўлди. Шу сабабли 25 ёшли ҳужумчимиз БАА сафарига бора олмайди.


“Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб Эронга қарши кечаги учрашувда ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш, ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва “Пахтакор”даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 12 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:40да бошланади.

 

Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Раҳимжон Давронов ("Машъал")

Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов ("Кванджу", Жанубий Корея), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳимҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Мурод Ҳолмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор").

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея), Акмал Мозговой ("Насаф"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азизжон Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Жасур Яхшибоев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь), Игорь Сергеев ("Пахтакор").


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz