Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: "Про лигада бош мураббийлар ҳам ижарага берилади".

Диёр Имомхўжаев: "Про лигада бош мураббийлар ҳам ижарага берилади".

  09.10.2020 22:25
  0
  193
Диёр Имомхўжаев:

Сезган бўлсангиз, Хоразм клуби 7-турга қадар фақат мағлуб бўлди. Охир-оқибат клубда ўтган мавсум ишлаган бош мураббий Александр Ежовни ортга қайтариш керак деган фикрга келинди. Аммо Ежов мавсум бошида Оқтепа билан 1 йиллик шартнома имзолаб бўлганди. Хўш, нима қилиш мумкин?

Оқтепа ижара орқали пул ишлашни билади. Яқиндагина Қизилқум унинг нигериялик ҳужумчиси Иброҳим Томивани ижарага олганди. Бу сафар оқтепаликлар бош мураббий Ежовни ижарага бериш нархини Хоразм билан келишиб олишди. Натижа ҳозирча ёмон эмас. Хоразмликлар сўнгги икки турда Суперлигага ҳаракат қилаётган Нефтчи билан дуранг ўйнашди, яна бир шундай клуб Динамони эса мағлуб этишди.


Манба:  @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz