Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Coca Cola кубоги баҳслари декабр ойида ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон Coca Cola кубоги баҳслари декабр ойида ўтказилиши мумкин

  09.10.2020 22:50
  0
  181
Ўзбекистон Coca Cola кубоги баҳслари декабр ойида ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон Coca Cola кубоги баҳслари декабр ойида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда ПФЛ директори Диёр Имомҳўжаев телеграм каналида маълумот берди.

Унинг ўтиши юзасидан саволлар кўп берилади. Биз ўтган 3 ой ичида катта ҳажмда иш бажардик ва натижада салкам 4 ойлик танаффус йўқотишларини етказиб олишга эришдик. Тақвим ҳозир жуда зич. Қолаверса, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунлари ҳам бор.

Шулардан келиб чиқиб, барча лигалар тақвимини босқичма-босқич эълон қилиб боряпмиз. Олдинда эса бизни нималар кутиб турганини билмаймиз.

Биз биринчи галда чемпионат учрашувларини якунлаб олишга қарор қилдик. 26 тур ўйинларини тўлиқ ўтказамиз. Қолган вақт ҳисобидан эса кубок ўйинлари бўлиб ўтади. Режамиз бўйича, кубокни гуруҳ босқичи кўринишида декабрь ойида ўтказишимиз мумкин. Аммо ўша вақтда Ўзбекистондаги ҳолат қандай бўлиши, футбол клуби декабрга қандай аҳволда етиб бориши ҳам муҳим ўрин тутади.

Кубокнинг 16 иштирокчиси гуруҳ ўйинларига тайёр бўлса, биз барчасини boxing day кўринишида 16 кун ичида ўтказиб олишимиз мумкин. ОФК Чемпионлар лигаси ўйинларини деярли шундай ҳолатда ўтказди. Агар жамоалар қайта қуръа ва олимпия тизимини маъқул деб билса, бизга ғолибни аниқлаш учун минимум 10 кун вақт керак бўлади.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz