Қайднома

Қидирув

Канчельскис ва Голишев «Навбаҳор»ни тарк этди...ми?

Канчельскис ва Голишев «Навбаҳор»ни тарк этди...ми?

  09.10.2020 23:15
  0
  216
 Канчельскис ва Голишев «Навбаҳор»ни тарк этди...ми?

Россия оммавий ахборот воситалари таниқли мутахассис Андрей Канчельскис “Навбаҳор” билан шартномани бекор қилгани ва айни пайтда Миллий футбол лигаси жамоаларида ишлаш вариантини ўрганиб чиқаётгани ҳақида ёзмоқда.

Шартноманинг бекор қилинишига сабаб сифатида маош бўйича юзага келган қарздорлик кўрсатилмоқда. Бироқ “Навбаҳор” кейинги пайтда ғалабасиз серия тўрига илиниб қолгани ҳам россиялик мутахассис билан шартномани бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

Matchtv.ru сайтининг хабар беришича, Канчельскис айни пайтда турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Хусусан, Тольяттининг “Акрон” жамоасига Канчельскисни ишга олишни тавсия қилишган. Чунки куни кеча бу жамоа бош мураббийи Дмитрий Емельянов лавозимини топширган эди.

Шунингдек, Канчельскис билан бирга ҳужумчи Павел Голишев ҳам “Навбаҳор”ни тарк этгани айтилмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz