Қайднома

Қидирув

Луис Суарес терма жамоалар миқёсида Лионель Мессининг рекордини янгилади

Луис Суарес терма жамоалар миқёсида Лионель Мессининг рекордини янгилади

  09.10.2020 00:10
  0
  134
Луис Суарес терма жамоалар миқёсида Лионель Мессининг рекордини янгилади

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ—2022 мусобақаси саралашининг биринчи босқичи доирасида ўтказилган Чилига қарши  учрашувда ажойиб статистик натижа қайд этди.

MisterChip’нинг хабар беришича, Суареснинг мазкур учрашувдаги голи унга Жанубий Америка минтақасининг мундиал саралашлари тарихидаги энг яхши тўпурарига айланишга имкон берган. Эндиликда унинг барча саралашлардаги голлари сони 22 тага етди.

Қайд этиш жоиз, Суареснинг ушбу кўрсаткич бўйича Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини (21 та гол) ортда қолдирди.

 Маълумот учун, Суарес ўтган мавсумда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 36 учрашув ўтказиб, 21 та гол ва 10 голли узатмага муаллифлик қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz