Қайднома

Қидирув

Рэшфорд Британия империяси ордени билан тақдирланди

Рэшфорд Британия империяси ордени билан тақдирланди

  10.10.2020 08:27
  0
  196
Рэшфорд Британия империяси ордени билан тақдирланди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд пандемия вақтида болаларга ёрдам бергани учун Британия империяси ордени (MBE) билан тақдирланди, деб хабар беради Sky Sports нашри.

Орден олувчилар рўйхати 2020 йил июнь ойида, қироличанинг туғилган куни арафасида эълон қилиниши керак эди. Аммо коронавирус даврида юзага келган инқироздан чиқишда муҳим роль ўйнаган шахсларни номзодликка қўшиш учун рўйхат эълон қилиниши қолдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли инглиз футболчиси Буюк Британия ҳукуматини мактабда бепул овқатланиш сиёсатини тўхтатмаслик ва муҳтож болаларни овқат билан таъминлашга ишонтирди. Шунингдек, Рэшфорд 3 млн муҳтож британияликлар учун мустақил равишда пул йиғди. Ҳужумчининг норозилиги ва ташаббуси билан ҳукумат муҳтожларга ёрдам беришни ёз охиригача давом эттирди ва дастурни кенгайтириш учун қўшимча 120 млн фунт стерлинг ажратди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz