Қайднома

Қидирув

Про лига 11-тур. Марказий учрашувга Шерзод Қосимов ҳакамлик қилади

Про лига 11-тур. Марказий учрашувга Шерзод Қосимов ҳакамлик қилади

  10.10.2020 15:48
  0
  248
 Про лига 11-тур. Марказий учрашувга Шерзод Қосимов ҳакамлик қилади

 

11-14 октябрь кунлари Про лигада 11-тур ўйинлари бўлиб ўтади. ПФЛ расмий сайти тур доирасидан ўрин олган учрашувларда фаолият олиб борадиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, аввалроқ Суперлига баҳсларидан 4та ўйинга четлатилган ФИФА тоифасидаги ҳакам Шерзод Қосимов Про лига 11-тури доирасида Фарғонада ўтадиган марказий баҳс «Нефтчи» - «Шўртан» учрашувига тайинланди. Қосимов яқинда Қатарда ўтган ОЧЛ баҳсларида фаолият юритганди.

Маълумот учун, Про лига 10-туридан кейин «Шўртан» 22 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Нефтчи» 21 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Про лига. 11-тур
11 октябрь, якшанба

ЗОМИН - ДИНАМО
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Александр Буров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Владимир Назаров

12 октябрь, душанба
ХОРАЗМ - ОҚ-ТЕПА
Ҳакамлар: Комил Расулов, Сухроб Сатторов, Элнур Дониёров
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Шерзод Ражабов

13 октябрь, сешанба
НЕФТЧИ - ШЎРТАН
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Аббос Аҳроров

14 октябрь, чоршанба
ИСТИҚЛОЛ - ТУРОН
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Ҳусниддин Баҳодиров, Ойбек Калахўжаев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Аббос Аҳроров.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz