Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов «Женоа»нинг энг юқори маош оладиган футболчилари рўйхатида 2-ўринда қайд этилди

Элдор Шомуродов «Женоа»нинг энг юқори маош оладиган футболчилари рўйхатида 2-ўринда қайд этилди

  11.10.2020 02:00
  0
  286
Элдор Шомуродов «Женоа»нинг энг юқори маош оладиган футболчилари рўйхатида 2-ўринда қайд этилди

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри А Серия футболчилари маоши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг маоши йилига 1,3 миллион еврони ташкил этади. Генуяликлар клубида фақат Милан Бадель (1,4 миллион евро) Элдордан кўпроқ маош олади. Шунингдек, нашр ҳисоботларидан четда қолган Лассе Шоне ҳам 1,4 миллион маошга эга.

Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик футболчининг йиллик маоши А Сериянинг айрим машҳур футболчилариникидан юқори. Булар: Симон Кьер, Раде Крунич («Милан»), Антонио Миранте, Никола Максимович («Наполи»), Томаш Стракоша, Марко Пароло («Лацио») ва Фабио Куальярелла («Сампдория»).

«Женоа»нинг энг кўп маошга эга футболчилари:

Милан Бадель — 1,4 миллион евро

Элдор Шомуродов — 1,3 млн евро

Давиде Запакоста — 1,3 млн евро

Доминико Кришито — 1,2 млн евро

Стефано Стураро — 1,2 млн евро

Кристиан Сапата — 1,2 млн евро

Пето Пеллегрини — 0,8 млн евро

Маттиа Перин — 0,8 млн евро

Марко Пяцса — 0,8 млн евро


Манба: La Gazzetta dello Sport


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz