Қайднома

Қидирув

Месут Озил "Арсенал"дан 14 млн. евро талаб қилмоқда

Месут Озил "Арсенал"дан 14 млн. евро талаб қилмоқда

  11.10.2020 06:22
  0
  205
Месут Озил

Лондоннинг «Арсенал» клуби Месут Ўзил билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail. 

Манбанинг хабарига кўра, «тўпчилар» қишки трансфер ойнаси бошланишидан олдинроқ Ўзил билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, германиялик футболчининг шартномада кўрсатилган 14 миллион евро миқдоридаги компенсацияни олмоқчи экани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Ўзил охирги марта 2020 йилнинг 7 март санасида майдонга тушганди. Жорий мавсумда ҳам Ўзил ҳали бирор марта майдонда кўриниш бергани йўқ. У «Арсенал» сафида 2013 йилдан бери тўп суриб келади. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил 30 июнигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лондонликлар Месут Ўзилни Европа Лигаси қайдномасига киритмаган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz