Қайднома

Қидирув

Миллатлар Лигаси. Германия ва Испанияда муҳим ғалабалар

Миллатлар Лигаси. Германия ва Испанияда муҳим ғалабалар

  11.10.2020 08:20
  0
  209
Миллатлар Лигаси. Германия ва Испанияда муҳим ғалабалар

Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигаси мусобақасининг 3-туридан ўрин олган 10 октябрь, шанба кунги ўйинлар якунланди.

Испания терма жамоаси Мадриддаги «Альфредо ди Стефано» ўйингоҳида Швейцарияни қабул қилди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Микель Ойарсабаль меҳмонлар ҳимоясидаги хатодан кейин юзага келган вазиятда ҳисобни очди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

А Лига 4-гуруҳида Испания 7 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Швейцария 1 очко билан сўнгги поғонага жойлашган.

УЕФА Миллатлар Лигаси

3-тур баҳслари

10 октябрь, шанба

Испания — Швейцария 1:0

Гол: 1:0 – 14 Ойарсабаль.

Испания: Де Хеа, Пау Торрес, Навас, Рамос, Гайя, Ферран Торрес (Родри, 88), Мерино, Ойарсабаль (Херар Морено, 73), Олмо (Каналес, 57), Фати (Траоре, 57), Бускетс.

Швейцария: Зоммер, Видмер (Гавранович, 86), Эльведи, Родригес, Бенито (Субер, 81), Жака, Соу (Варгас, 60), Фройлер (Фернандеш, 86), Шер, Сеферович, Меҳмеди (Шакири, 60).

Огоҳлантиришлар: Шер (30), Мерино (64), Фройлер (74).

Гуруҳнинг яна бир ўйини Украина ва Германия терма жамоалари ўртасида кечди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Маттиас Гинтер немисларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Леон Горетцка мезбонлар дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, жамоасининг иккинчи голини урди.

76-дақиқада Никлас Зюле ўз жарима майдони ичида қўпол ҳаракат қилди, натижада белгиланган пенальтини Руслан Малиновски муваффақиятли бажарган ҳолда ҳисобни қисқартирди. Бироқ қолган вақтда Андрей Шевченко шогирдлари вазиятни ўнглай омади.

Шу тариқа Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси тарихидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Йоахим Лёв шогирдлари очколарини 5 тага етказиб олди ва 2-ўринга кўтарилди. Украина (3) эса 3-ўринга тушди.

Украина — Германия 1:2

Голлар: 0:1 – 20 Гинтер, 0:2 – 49 Горетцка, 1:2 – 76, пенальти Малиновский.

Украина: Бушан, Миколенко, Караваев, Забарний, Собол, Коваленко (Шапаренко, 77), Малиновский, Циганков (Зубков, 69), Сидорчук (Макаренко, 84), Ярмоленко (Марлос, 69), Яремчук.

Германия: Нойер, Клостерманн (Жан, 90), Рюдигер, Гинтер, Ҳалстенберг, Дракслер (Вернер, 80), Кроос, Горетцка, Киммих, Гнабри, Зюле.

Огоҳлантиришлар: Малиновский (41), Кроос (53), Гинтер (84).


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz