Қайднома

Қидирув

Суарес - Месси дўстлиги кимга ёқмаган ?

Суарес - Месси дўстлиги кимга ёқмаган ?

  12.10.2020 16:16
  0
  320
Суарес - Месси дўстлиги кимга ёқмаган ?

 

«Барселона» собиқ ҳужумчиси Луис Суареснинг журналистларга айтишича, унинг «кўк-анорранглилар» сардори Лионель Месси билан қалин дўстлиги Каталония клуби раҳбариятига сира ёқмаган экан.

«Ўйлашимча, клубда айримлар бизни ажратишга уринишди. Эҳтимол, раҳбарларга  Месси билан жуда яқинлигим, иккимиз кўп вақтни бирга ўтказганимиз ёқмагандир. Аммо нега муносабатларимизнинг жамоага зиён етказишидан чўчишганини ҳеч тушунмаяпман. Албатта, менга Месси етишмаяпти, лекин замонавий технологиялар орқали мунтазам гаплашиб турибмиз. Дўстлигимизни юксак қадрлаймиз. Бизни боғлаб турувчи кўп жиҳатлар бор. Машғу­лотларга тонгда бирга борардик, мате ичишни яхши кўрардик. Фарзандларимиз ҳам бир-бирлари билан дўст, оилаларимиз ўртасида ажойиб алоқа шаклланган», - дея Суарес сўзларидан иқтибос келтирди ESPN.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz