Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор”ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

“Навбаҳор”ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

  12.10.2020 21:00
  0
  230
“Навбаҳор”ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Бугун Наманган шахрида "Навбаҳор" клуби “Андижон” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ўйин "Водий дербиси" номига хос тарзда кескин курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда “Андижон”футболчиси Шаҳбоз Жумабоев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай "Навбаҳор" футболчиси Аббос Ғуломов меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнгида Забихилло Ўринбоев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. Иккинчи бўлимда андижонликлар сафида ёш футболчилар майдонга тушди. Озодбек Қаххоров, Муҳаммадали Турсунов ва Муҳаммадкарим Тоировлар меҳмонлар сафида норасмий дебютини нишонлашди. Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Ҳамда томонлар яна бир мартадан гол киритишга муваффақ бўлишди ва шу тариқа учрашув якунлади.

Ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” – “Андижон” 3:2

12-октябр 2020-йил. Наманган. “Марказий” стадиони.

Ҳакамлар: Мирзоҳид Маматханов, Ислом Носиров, Бобур Ибрагимов.

Голлар: Шахбоз Жумабоев 25, - 0:1. Аббос Ғуломов 27, - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев 33, - 2:1. Шаҳбоз Жумабоев 72, - 2:2. Мирзоҳид Ғофуров 87, - 3:2.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Исломбек Исоқжонов, 18.Сардор Теляков, 20.Даврон Ҳошимов, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадагилар: 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 9.Иван Соловёв, 16.Абдулҳай Исмоилов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 88.Руслан Болов.

“Андижон”: 16.Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев, 15.Рустамжон Қўчқаров, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 80.Шаҳбоз Жумабоев.

Захирадагилар: 1.Аслонбек Аҳроров, 2. Муҳаммадали Турсунов, 17.Озодбек Қаҳҳаров, 18.Муҳаммадкарим Тоиров, 88.Юрсинали Топволдиев, 99.Жамшид Ҳомидов.

Андижон матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz