Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоамиз сафарда БААни таслим этди

Миллий терма жамоамиз сафарда БААни таслим этди

  12.10.2020 21:41
  0
  293
Миллий терма жамоамиз сафарда БААни таслим этди

Аввал хабар берганимиздек бугун миллий терма жамоамиз сафарда БАА миллий терма жамоасига қарши бахс олиб бориши кўзда тутилганди. Ҳозиргина мазкур учрашув нихоясига етди ва унди вакилларимиз ғалаба қозонишди.

Сафарда тўп суришларига қарамай ўйин давомида рақибга нисбатан устунликка эга  бўлган хамюртларимиз иккинчи бўлимда “Пахтакор” ҳужумчиси Игор Сергеев киритган иккита гол эвазига ҳисобдаги устунликни ҳам ишончли кўринишга келтириб қўйишди. Мезбонлар эса ягона жавоб голини сўнгги дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пеналтидан киритишди. Шу тариқа футболчиларимиз ортга ғалаба билан қайтадиган бўлишди.

Ўртоқлик учрашуви
БАА - Ўзбекистон 1:2
12 октябрь 2020 йил. Дубай. "Ал Рашид" стадиони. 19:20 (Тошкент вақти)

Гол: Себастьян Тальябуэ 90 - Игорь Сергеев 48', 86

Бош ҳакам:
Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Сайид Алави (Баҳрайн), Файсал Алави (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Омар Моҳамед Ал Али (БАА)

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, ИброҳимҲалил Юлдашев, Мурод Холмуҳаммедов (Фарруҳ Сайфиев, 73), Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 90), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 53), Ҳожимат Эркинов (Жалолиддин Машарипов, 61), Игорь Сергеев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 87).

БАА: Холид Исса, Фарис Жума (Исмоил Аҳмад, 75), Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юссуф Жобир (Салим Рашид, 58), Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман (Муҳаммад ал-Аттас, 58), Иброҳим Ҳалил (Холид Бавазир, 24), Халфан Муборак (Ғариб Абдуллоҳ, 67), Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима (Ҳамдам, 81)

Огоҳлантириш: Мурод Холмуҳаммедов (31), Ҳамис Исмоил (80), ИброҳимҲалил Юлдашев (90). 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz