Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: "Игор Сергеевга доим ишонганмиз..."

Вадим Абрамов: "Игор Сергеевга доим ишонганмиз..."

  13.10.2020 06:04
  0
  270
Вадим Абрамов:

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 12 октябрь куни БААга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Йигитлар ҳаракат қилди, чиройли ўйин намойиш этишга уринди. Рақиб бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми, бу ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса, «Пахтакор» аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшади. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам бергани учун раҳмат.

Ҳа, Игор Сергеевга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бу ўйинда у катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА чемпионатида ўйнайди. Шу боис бу учрашувда уларга ишонч билдирдим. Улар ўзини яхши томонлама кўрсатди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажарди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz