Қайднома

Қидирув

Энг кўп пул сарфлаган клублар рўйхатини "Сити", "ПСЖ" ва "МЮ" "бошқармоқда"...

Энг кўп пул сарфлаган клублар рўйхатини "Сити", "ПСЖ" ва "МЮ" "бошқармоқда"...

  13.10.2020 08:09
  0
  221
Энг кўп пул сарфлаган клублар рўйхатини

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) айни дамдаги таркибига энг кўп пул сарфлаган Европа кучли бешлик лигалари клублари рейтингини эълон қилди.
Таҳлиллар хулосасига кўра, «Манчестер Сити» ҳозирги таркибини йиғиш учун энг кўп пул сарфлаган жамоа экани маълум бўлди. «Шаҳарликлар» трансферларга жами 1,036 миллиард евро сарфлаган. «Манчестер Сити» бу борада миллиардлик довондан ўтган ягона клуб бўлиб турибди.

Кейинги ўриндан ПСЖ (888 миллион евро) жой олган. Парижликлар мазкур таркибни йиғишга сарфлаган жами пулининг тўртдан бир қисмини Неймарни сотиб олишга ажратган (222 млн евро).

Кучли учликни «Манчестер Юнайтед» якунлаб берди. Манкунианликлар сўнгги йилларда айтарли натижага эришмаган бўлса-да, ушбу таркиб учун 844 миллион евро сарфлаган.

Топ-15 билан танишинг:

1. «Манчестер Сити» — 1,036 миллиард евро;

2. ПСЖ — 888 миллион евро;

3. «Манчестер Юнайтед» — 844 млн евро;

4. «Барселона» — 826 млн евро;

5. «Челси» — 763 млн евро;

6. «Реал» — 708 млн евро;

7. «Ливерпуль» — 666 млн евро;

8. «Ювентус» — 594 млн евро;

9. «Арсенал» — 590 млн евро;

10. «Эвертон» — 504 млн евро;

11. «Атлетико» — 483 млн евро;

12. «Тоттенхэм» — 479 млн евро;

13. «Наполи» — 467 млн евро;

14. «Интер» — 439 млн евро;

15. «Бавария» — 408 млн евро.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz