Қайднома

Қидирув

Маскот «трансфери»

Маскот «трансфери»

  13.10.2020 10:48
  0
  357
Маскот «трансфери»

Гуннерзавр ташқи кўриниши ва қувноқ фотосуратлари орқали АПЛдаги машҳур маскотлардан бирига айланган. «Арсенал» либосидаги бақалоқ динозавр ҳар доим «канонирлар»нинг уй учрашувларида тез-тез кўриниш берарди. Унинг «Твиттер»даги обуначилари сони 60 мингдан ошиқ, «Инстаграм»да эса - 131 минг. Ўтган ҳафта Лондон жамоаси учун 27 йил ишлаган Гуннерзавр ишдан бўшатилди ва... «Севилья» билан шартнома тузди.

* Дастлаб маскот вазифасини «Арсенал»га қарийб 60 йилдан буён мухлислик қиладиган Жерри Кай бажарганди.

* Гуннерзавр илк бор 1993 йилнинг августида «Арсенал» - «Манчестер Сити» баҳсида пайдо бўлганди - ҳозирги истеъфога қадар Кай формани кийиб, мухлисларга қувонч бағишлаганди.

* «Арсенал» ўшандан буён турли мураббийлар ва футболчилар билан турфа совринларга эга чиққан. Демак, Гуннерзавр шу муваффақиятларни бирга баҳам кўрган камсонли гувоҳлардан бири.

* Кай ҳатто акасининг тўйида қатнашмаган. Сабаб? «Арсенал» ўз майдонида ўйин ўтказар, шу боис, ишлашга тўғри келганди.

* Умуман, Кай ҳақидаги маълумотлар деярли ошкор этилмасди, у ҳақда мақолалар кам эди. Аммо 2012 йилнинг кузида у SBnation нашрига интервью бериб, маскат қиёфасида дуч келган турли воқеаларни сўзлаб берди.

* Ўша интервьюсида у Пер Мертезакер ва Андрей Аршавинлар ҳақида ҳазиломуз фикрлар билдирганди.

* Пандемия даврида Гуннерзавр костюми Кайнинг уйида сақланди. Айнан у ердан маскот карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида видео ва фотолар тарқалди.

   «Арсенал» августда коронавирус пандемияси чўзилиши сабаб 55 нафар ходимини ишдан бўшатгани ҳақида хабар берди. Бу қарор футболчиларга ёқмади, зеро бошқалар ишсиз қолмаслиги учун улар маошлари камайишига ҳам рози бўлишганди. Кай ўша 55 киши қаторига кирмаганди, аммо барибир, штатлар қисқартирилишининг бир қисмига айланди.

   «Арсенал» жиддий йўқотишга учради - стадиондан катта даромад оларди, энди эса трибуналарда мухлислар йўқ. Бош ҳомий - «Эмирейтс» авиакомпанияси эса пандемия даврида парвозлар йўқлигидан азият чекди. Буларнинг бари Месут Озил ҳафтасига 350 минг фунт оладиган, Обамеянг билан 350 минг фунтдан ортиқ маошни ўз ичига олган янги шартнома имзоланган пайтга тўғри келди. Кейин эса Виллиан билан битим тузилди (ҳафталик маоши 220 минг фунт).

«Севилья»нинг маскот билан шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқалганидан ҳеч қанча муддат ўтмай, «Арсенал» футболчиси Месут Озил «Твиттер»даги саҳифаси орқали чиқиш қилиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди: «Машҳур ва содиқ маскотимиз Гуннерзаврни ишдан бўшатишгани мени хафа қилди. Шу боис, «канонирлар» футболчиси мақомида бўлган давримда бу «яшил йигит»нинг «Арсенал»даги маошини қоплашга тайёрлигимни билдираман».

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz