Қайднома

Қидирув

"Андижон"да яна бир можаро бошланиш арафасида-ми..?

"Андижон"да яна бир можаро бошланиш арафасида-ми..?

  13.10.2020 09:21
  0
  448

Энди «Андижон» можароси ФИФА даражасига кўтарилиши мумкин. «Андижон» ФК жорий йил тугатилиб, қайта ташкил этилди. Аммо бу амалиёт клуб учун янгилик эмас: кўплаб мавсумларда битта МЧЖ ёпилиб, ўрнига бошқаси таъсис этилиши ва «Андижон»нинг унинг бошқарувида чемпионатда қатнашиши оддий ҳол», - деб ёзмоқда FootWeek.
Таъкидланишича, бу усул клубнинг турли қарздор ҳолатини ёпиш учун қўлланилади. Банкрот мақомини олган МЧЖ футболчилар ва мураббийлар олдидаги мажбуриятларни бажаришга қодир эмас. Юрист Зокиржон Холиқов ойлик маошини ололмаётган мутахассислар, жумладан, жамоанинг собиқ мураббийи Диёр Мирзабоев ҳуқуқларини ҳимоя қилаётгани ва «Андижон» можароси ФИФА даражасига кўтарилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Агарда яқин кунлар ичида ЎФА ёки ПФЛ аралашиб, ушбу можаро ижобий ҳал этилмаса, ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига мурожаат қилинади.
Эслатиш жоиз, яқин йилларда ФИФАга «Нефтчи», «Шўртан», «Сурхон»  ва «Навбаҳор» клублари устидан аризалар тушди. ФИФА­дагилар ҳам футболимиздаги бу каби муаммоларни кўриб чиқавериб, «дод» деб юборишмаса бўлгани...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz