Қайднома

Қидирув

«Бош вазир Кубоги-2020»: Бош соврин 2-маротаба "Олий суд" жамоасига насиб қилди

«Бош вазир Кубоги-2020»: Бош соврин 2-маротаба "Олий суд" жамоасига насиб қилди

  13.10.2020 14:44
  0
  507
«Бош вазир Кубоги-2020»: Бош соврин 2-маротаба

«Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда деярли бир ҳафта давом этган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақаси ниҳоясига етди.

Иккинчи бор ташкил этилган турнирда иштирок этиш истагини билдирганлар сони юзтадан ошган эди. Бироқ вазиятдан келиб чиқиб етмишдан ортиқ жамоага мусобақада қатнашишга руҳсат берилди. Саралаш ўйинларидан сўнг 64 та жамоа турнирнинг 1/32 финалида стартга чиқди.   1 (3).jpg   2 (2).jpg   Қизиқарли, тортишувли ўйинлардан сўнг мусобақанинг ҳал қилувчи финалида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг ҳаваскор футболчилари ўзаро куч синашадиган бўлишди.
Ташқи ишлар вазирлиги финалга қадар Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (1/32), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги (1/16), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (1/8), Сув хўжалиги вазирлиги (1/4), Миллий банк (1/2) жамоаларини енгиб ҳал қилувчи ўйинга етиб келган бўлса, Олий суд жамоаси финалгача Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги (1/32), Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (1/16), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси (1/8), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Фарғонаазот» АЖ (1/2) жамоалари устидан устунликка эришганди.   3 (2).jpg   5 (2).jpg
Финал учрашувидан бир кун олдин мусобақанинг бронза медали учун баҳс кечди. Ярим финалда омадсизликка учраган икки жамоа – «Миллий банк» ҳамда «Фарғонаазот» АЖ ўртасидаги учрашувда омад фарғоналикларга кулиб боқди.    «Фарғонаазот» АЖнинг футболсевар ходимлари томонидан киритилган икки голга банкирлар биронта ҳам жавоб қайтара олишмади. Шу тариқа мусобақадаги дебют мавсумида «Фарғонаазот» АЖ совриндорлар сафидан жой олишга муваффақ бўлди.   6 (2).jpg   9.jpg
Ниҳоят турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйини. Муҳташам «Миллий» стадион бош аренасида Олий суд ва Ташқи ишлар вазирлиги футболчилари. Ҳар иккала жамоани қўллаб-қувватлаш учун меҳнат жамоаларнинг ходимлари, футболчиларнинг яқинлари, турли вазирлик идораларнинг раҳбарлари ташриф буюришди. Таъкидлаш жоизки, учрашув гарчи профессионал футболчилар тўп суришмаётган бўлсада кескин, муросасиз ва ҳужумкор руҳда ўтди. Ҳаваскор ўйинчилар тўп билан муомала қилишди, ҳужумга шайланиш ва ҳимояни мустаҳкамлашда, хавфли вазиятлар содир этишди, дриблинг маҳоратларини кўрсатишда деярли профессионаллардан қолишмади.
Учрашувнинг асосий вақтида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Ғолибни аниқлаш учун жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат этишди. Бу лотереяда омад Олий суд футболчиларига насиб этди.   12.jpg   1-O'rin.jpg    Айниса, жамоа дарвозабони тепилган еттита тўпнинг учтасини қайтариб, жамоадошлари ғалабасини таъминлашга хизмат қилди. Шу тариқа иккинчи маротаба ташкил этилган Бош вазир кубогида амалдаги кубок соҳиби – Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси бош совринни бегона қилмади.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди ва ғолибларни тақдирлади.   7 (3-o'rin).jpg   8 (2-o'rin).jpg


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz