Қайднома

Қидирув

Таҳлил. “Женоа”нинг Шомуродов трансферидан кўзлаган мақсади нима?

Таҳлил. “Женоа”нинг Шомуродов трансферидан кўзлаган мақсади нима?

  13.10.2020 18:50
  0
  259
Таҳлил. “Женоа”нинг  Шомуродов трансферидан кўзлаган мақсади нима?

Шомуродовнинг “Женоа”га ўтгани ҳақиқатан шов-шувли трансфер бўлди ва унинг атрофидаги фикр-мулоҳазалар, тахмин ва таҳлиллар ҳамон тингани йўқ.

Биз Элдор Шомуродовнинг фаолиятида янги саҳифа очишга уринаётган “Женоа”нинг трансфер сиёсатидаги энг муҳим қирралари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Футболчиларни арзон олиб, кейинчалик қимматроққа трансфер қилиш одати генуяликларнинг қонида бор. Энг ёрқин мисол польшалик Кшиштоф Пёнтек. Бу тўпурар учун “Женоа” Шомуродовнинг трансферидан роппа-роса икки баробар кам – 4,5 миллион евро сарфлаб, кейинроқ уни 35 миллион еврога “Милан”га сотиб юборди.

“Женоа”нинг молиявий имконияти қимматбаҳо футболчиларни сотиб олишни кўтармайди. Генуяликлар асосан эркин агент ёки бир-икки миллион евро эвазига келадиган футболчиларни олади ва ўйинчи ўзини кўрсатганида, уни сотиб юборишга эътибор қаратади. Ҳатто Элдор Шомуродов учун тўланган суммани ўта катта харажат, деб клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилаётганлари ҳам бор.

“Женоа” Шомуродовни ҳам қаригунича ўйнатмаслиги аниқ. Элдорнинг ўзи ҳам бундай бўлишига йўл қўймайди. Элдор учун “Женоа” кучли клубларга ўтиш учун пиллапоянинг бир поғонаси бўлиб хизмат қилиши керак.

Генуяликлар Элдорни фақатгина даромад кўриш учунгина сотиб олган, дейиш ҳам нотўғри. Шомуродов бу клубга кучли ҳужумчи сифатида ҳам керак"...


Манба: SPORTS.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz