Қайднома

Қидирув

Месут Ўзил «Арсенал»га содиқлиги сабаб 8 млн фунтга эга бўлди

Месут Ўзил «Арсенал»га содиқлиги сабаб 8 млн фунтга эга бўлди

  13.10.2020 21:15
  0
  222
Месут Ўзил «Арсенал»га содиқлиги сабаб 8 млн фунтга эга бўлди

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил сентябрь ойи охирида клубдан катта миқдордаги пул маблағини қабул қилиб олган

The Athletic  хабарига кўра, «канонирлар» германиялик футболчига клубга бўлган садоқати учун бонус тариқасида 8 миллион фунт тўлаган.

Ушбу бонус Ўзилга 2018 йилда тузилган келишув шартларига асосан берилгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, 31 ёшли футболчи айни пайтда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналади. Унинг маоши ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил қилади.

Ўзил Англия чемпионатининг ушбу мавсумида бирорта ҳам ўйин ўтказмади, бундан ташқари, Лондон клуби уни Европа Лигаси қайдномасига ҳам киритмаган.

Аввалроқ «Арсенал» Ўзил билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тайёрлиги, аммо футболчи бунинг учун 13 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz