Қайднома

Қидирув

«Ал-Наср» шикояти инобатга олинмади

«Ал-Наср» шикояти инобатга олинмади

  14.10.2020 05:05
  0
  279
«Ал-Наср» шикояти инобатга олинмади

ОЧЛ 1|2 финалидан ўрин олган «Ал Наср» - «Персеполис» ўйинидан кейин Саудия клуби шикоят ёзганди. Гап шундаки, «Персеполис»да аввалги мураббий Бранко Иванковичдан қарз­дорлик бўлишига қарамай, клуб янги футболчилар билан шарт­нома тузган.
Ваҳоланки, ФИФА клубга нисбатан қарздорлик бартараф этилмагунича трансферлар билан шуғулланишни тақиқлаб қўйганди. Фақат шуниси борки, ФИФА «Персеполис»га нисбатан 6 август куни қарор чиқариб, 12 августда бу  ҳақда клубни расман хабардор қилган. қарорда агар 12 сентябргача қарз узилмаса, янги ­ўйинчилар билан шартнома имзолаш мумкин эмаслиги айтилган. Теҳрон клуби эса 8 сентябрга қадар футболчилар билан шартнома тузишга улгурганди. қисқаси, Эрон клуби 12 сентябрдан сўнг ҳеч кимни ўз сафига қўшиб олмаган. Шунга қарамай, ОЧЛ ярим финалида мағлубиятга учраган «Ал-Наср» ОФКга шикоят хати йўллаганди. Ташкилот табиийки, мурожаатни жавобсиз қолдирди ва бу ҳақда кейинчалик ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмаслигини маълум қилди. Демак, ўйин натижаси ўз кучида қолади ва «Персеполис» ОЧЛ финалида ўйнайди.

Айтганча, ОФК ва қатар футбол ассоциацияси ОЧЛ «Шарқ» минтақаси ўйинларини ҳам Дохада ташкил этиш бўйича келишувга эришди. «Шарқ» минтақасининг гуруҳ босқичидан ярим финалгача бўлган баҳслари 18 ноябрь - 13 декабрь оралиғида ўтказилади. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди. ОЧЛ финали эса 19 декабрга белгиланган. Ҳал қилувчи баҳсга қайси шаҳар мезбонлик қилишига кейинроқ ойдинлик киритилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz