Қайднома

Қидирув

Мата «Ан-Наср» клуби таклифини рад этди

Мата «Ан-Наср» клуби таклифини рад этди

  13.10.2020 23:42
  0
  214
Мата «Ан-Наср» клуби таклифини рад этди

Sport.es портвлининг хабар беришича, испаниялик 32 ёшли футболчи Хуан Матани Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ўз сафига қўшиб олишни истаган.

Яримҳимоячига  дастлаб йиллик 16 миллион еврога тенг шартнома таклиф қилинган, аммо футболчи ушбу  таклифни рад этган. Саудияликлар иккинчи уринишда таклифни йиллик 20 миллион еврогача кўтарган. Қизиғи, испаниялик футболчи «МЮ»да қолишини билдириб, ажойиб таклифга ҳам рад жавоб берган. 

Қайд этилишича, Мата жорий мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед»га ёрдами тегишига ишонмоқда. Испаниялик яримҳимоячи клубнинг чемпионат ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишига умид боғлаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Мата 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсумда Хуан клуби сафида Англия лига кубоги доирасида 2 та ўйин ўтказиб, 1 та голга муаллифлик қилган.

 


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz