Қайднома

Қидирув

Иқтисод давр талаби ёки "Юве" маошни 58 млню еврога қисқартиди

Иқтисод давр талаби ёки "Юве" маошни 58 млню еврога қисқартиди

  14.10.2020 07:07
  0
  208
Иқтисод давр талаби ёки

«Ювентус» мавсум-2020|2021 учун маош рўйхатини 58 млн. еврога қисқартирди. Football Italia нашри изоҳига қараганда, «кекса синьора»нинг мазкур қарори коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз билан боғлиқ.
Қолаверса, «бьянконерлар» Италия фуқароси саналмайдиган футболчилар маошидан катта миқдорда солиқ тўлашга мажбурлар. Шунга қарамай, «Ювентус»даги тўлов миқдори «А» серияда энг каттаси ҳисобланиб, умумий сумма 236 млн. еврони ташкил этади. Жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиси - Криштиану Роналду. Португалиялик юлдуз Туринда йилига 70 млн. евро эвазига ўйнайди.
Яна бир факт, «Ювентус» ўтган мавсум якунларига кўра, 71,4 миллион евро миқдорида зарар кўрди. ANSA маълумотига кўра, бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 30 миллион кўпдир. Жумладан, Турин клубининг операцион даромади бирданига деярли 63 миллион евро камайди, умумий молиявий қарз миқдори эса, 382,2 миллионга етди.

Айтганча, сўнгги 10 йиллик фаолият ҳисоб-китоб қилинганида, «А» сериянинг атиги 4та клубида харажат миқдори даромаддан камроқ бўлгани ойдинлашди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди. Фойда билан чиққанлар рўйхатидан «Наполи», «Аталанта», «Кротоне» ва «Сассуоло» клублари жой олди. 10 йиллик якунларига кўра, «Наполи»нинг соф фойдаси 132,2 млн. еврони ташкил этди. Ваҳоланки, «адзурра» 2007 йилга келибгина чуқур молиявий инқироздан чиқа бошлаганди. 2-ўринда - «Аталанта». Бергамоликлар охирги 10 йилда 58,1 млн. евро миқдорида соф фойда кўришган. «Кротоне»нинг бу борадаги кўрсаткичи анча паст - 3,5 миллион. Рейтингнинг сўнгги поғонаси «Сассуоло»га тегишли. «қора-яшиллар» охирги 10 йилни 1,3 млн. еврога тенг плюс билан якунлашган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz