Қайднома

Қидирув

Шомуродовнинг «Женоа»га трансферининг қизиқарли тафсилотларидан хабардормисиз?

Шомуродовнинг «Женоа»га трансферининг қизиқарли тафсилотларидан хабардормисиз?

  14.10.2020 08:10
  0
  393
Шомуродовнинг «Женоа»га трансферининг қизиқарли тафсилотларидан хабардормисиз?

Россия чемпионатида ўзини кўрсата олган Элдор Шомуродов ниҳоят Европада ўйнайдиган бўлди. Ўзбекистонлик футболчи ҳозирда янги жамоаси сафида машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг Европага йўл олиши билан боғлиқ айрим тафсилотлар билан таништириб ўтамиз.

«Штутгарт»варианти
Германиянинг «Штутгарт» клуби 2019/2020 йилги мавсум давомида Шомуродовга қизиқиш билдирган. Ушбу жамоа ва "Ростов" ўртасида 2020 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган сўнгги музокарада ишнинг якуний қисмини ёзга қолдиришга қарор қилишган.

Аммо коронавирус пандемияси туфайли «Штутгарт» 30 миллион евро миқдорида зарар кўрган. Шунда ҳам штутгартликлар Элдорни сотиб олишлари мумкин эди, фақат битта шарт билан: жамоа дастлаб 22 ёшли ҳужумчи Николас Гонсалесни сотиши керак. Аммо клуб аргентиналик футболчини ўз сафида олиб қолишга қарор қилди.

"Гент"нинг таклифи
2020 йилнинг ёзида Бельгиянинг "Гент" клуби «Ростов»га таклиф билан чиқди. Ушбу жамоа ўз ҳужумчиси Жонатан Дэвидни «Лилль»га 27 млн евро сотган эди. Клуб Шомуродов учун 5 миллион евро таклиф қилди. Аммо бу таклиф ростовликларга ёқмади.

«Женоа»дан тушган таклиф
Ўзбекистонлик футболчининг «Женоа»га трансфери 6 кунда ҳал бўлди. Шартнома имзоланган куни Элдор ухлаш учун ўз уйига кетган эди. Аммо қоғозларга имзо чекиш учун уни тунда «Ростов» офисига чақаришди. Натижада россияликлар 1 октябрь куни Шомуродовни «Женоа»га ўтаётганини эълон қилишди.

Италияликлар дастлабки таклифни 25 сентябрь куни юборишган бўлса, "Ростов" бу таклифга рад жавобини берди. Шомуродов жамоа спорт директори Алексей Рискин ва клуб президенти Арташес Арутюнянц билан гаплашганидан кейин жамоа 28 сентябрь куни уни қўйиб юборишга рози бўлди.

Клублар кейинги икки кунни шартнома бандларини келишишга сарфлашди. Томонлар келишувни 30 сентябрь куни якунлашга ҳаракат қилишди ва Шомуродовдан клуб офисида бўлиб туришни сўрашди. Аммо ҳужумчи тун бўлишини кутмасдан ўз уйига равона бўлган эди. Якунда эса Шомуродовни тўшагидан уйғотиб, офисга олиб келишди ва барча қоғозларга имзо чекди.

Агентлар қуруқ қоладими?
Мазкур трансфер учун футболчининг агентларига улуш кўзда тутилган. Аммо "Женоа" бу пулларни агентларга 2022 йилда тўлаб беради. Италияликлар трансфер суммасини "Ростов"га бир йил ичида тўлаб беришади.

Тил масаласи
«Женоа» клуби Шомуродов билан мулоқот қилиш учун корейс миллатига мансуб қизни топди. У итальян, ўзбек ва рус тилларини яхши билади. Таржимон Элдорнинг янги муҳитга мослашиб кетиши учун ёрдам беради.

Шомуродов итальян тилини ўрганиш учун унга рус тилини биладиган ўқитувчи топишди. Элдор Европага йўл олишдан олдин инглиз тилини ўргана бошлаган эди. Аммо ҳозирча қониқарли даражада эмас.

Шомуродов 19 октябрь куни Италия А сериясида дебют қилиши мумкин. Генуяликлар ўша куни сафарда «Верона» меҳмони бўлишади.


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz