Қайднома

Қидирув

Иньеста МЛСнинг 3 клубига рад жавобини берди

Иньеста МЛСнинг 3 клубига рад жавобини берди

  15.10.2020 08:10
  0
  243
Иньеста МЛСнинг 3 клубига рад жавобини берди

Mundo Deportivo тарқатган хабарда айтилишича, «Виссел Кобе» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста МЛС клублари қизиқиш доирасига тушди. Ҳозирча гап айнан қайси жамоалар ҳақида бораётгани ошкор этилмаган.

Аммо 36 ёшли испаниялик футболчи ушбу таклифларга рад жавобини берган, чунки Япониядаги шартномасини охирига етказиб қўйиш ниятида. Маълумот учун, Иньестанинг «Виссел Кобе» билан тузган келишуви муддати якунланишига яна 1,5 йил бор.

Жорий мавсум Япония чемпионатида 19 та ўйин ўтказган футболчи 4 гол ва 6 та ассист муаллифига айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz