Қайднома

Қидирув

Алиса энди "Боруссия" Д мураббийи ва...

Алиса энди "Боруссия" Д мураббийи ва...

  16.10.2020 10:31
  0
  444
Алиса энди

Жаҳон спортининг энг эҳтиросли вакиласини футболга таклиф қилишди. Алиса Шмидт энди Дортмунд «Боруссия»си футболчиларига фитнес машғулотлари ўтайди. Гап Playboy журнали учун суратга тушишдан воз кечган, «Гуд бай, Ленин» фильмини хуш кўрадиган Европа енгил атлетикаси бўлажак юлдузи ҳақида кетмоқда. 2 йилча олдин Busted Coverage нашри уни сайёранинг энг эҳтиросли енгил атлетикачиси сифатида эътироф этганди. Бу борада баҳслашиш ноўрин. Германиялик ёш қиз нафақат спорт олами, балки ижтимоий ҳаётда ҳам жуда машҳур. Дейлик, «Инстаграм»даги шахсий саҳифасида миллион кишидан кўп обуначиси бор. Алиса учун ҳомийлик шартномалари кети ҳам узилаётгани йўқ.

Хуммельс ва унингшериклари ҳайратда

Мана, Алиса яқинда Европа футболида ўз ўрнига эга, жўшқинлиги билан ажралиб турадиган Дортмунд­нинг «Боруссия» клубида фитнес-мураббий ролини бажаришга тушди. Шмидт раҳбарлигидаги илк умумий жисмоний машғулотлар футболчиларда кучли таассурот қолдирди. Зеро, у Тома Менье, Феликс Пасслак ва Мануэль Аканжи билан тенгма-тенг тер тўкди, кейин Германия миллий жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельсни кроссга чақирди. қисқаси, «Боруссия» футболчилари ҳозирдан Алиса жамоада жанговар руҳни кўтаргани, умумий кайфиятни яхшилагани ва уларни «Бавария» билан Бундеслигада чемпионлик учун чинакамига курашишга шайлантираётганини эътироф этишмоқда. Алиса - 20 ёшгача бўлган енгил атлетикачилар ўртасида Европа вице-чемпиони. Ўтган йили эса қитъа биринчилиги эстафетасида 3-ўринни олди. Алиса ҳозир атиги 21 ёшда, демакки, Германияда унга катта умид боғламоқдалар. Эҳтимолки, Шмитд келаси йили Токио Олимпиадасида шоҳсупага ҳам кўтарилар. Алисанинг фаолиятида отаси катта роль ўйнайди. қизалоқ айнан унинг қистови билан енгил атлетика билан жиддий шуғуллана бошлаган. У мактаб даврида нафақат турли масофаларга югуриш, балки узунликка сакраш мусобақаларида ҳам қатнашган. Эътиборлиси, Шмидт спортда катта вақт ва куч сарфлашига қарамай, Берлин университетида таҳсил олишга ҳам улгурмоқда.

«Гуд бай, Ленин»

Алиса - деярли 3 йилдан буён вақтида бодибилдинг билан шуғулланган, ҳозирда сураткашликка қизиқиб қолган Фредди Рихтернинг қаллиғи. Йигит ҳам германиялик. Тўғри, жуфтлик ҳозирча никоҳдан ўтиш ҳақида оғиз очаётгани йўқ. Алиса саёҳат ихлосманди, севимли гўшаси - Бали ороли. Умуман, Шмитд табиат қўйнида сайр қилишни хуш кўради, лекин шовқинли тунги клубларга ҳам вақт топади. «Гуд бай, Ленин» фильмини мириқиб томоша қилади. Бу картинада Берлиндаги  оилалардан бирининг собиқ ГФР ва ГДР бирлашган вақтдаги ҳаёти ёритилган. Шмидтнинг ўзи ҳам Берлиндан.

Алиса йилига 100-500 минг доллар топади. Даромад миқдори реклама ва ҳомийлик шартномалари сонига боғлиқ. Шмитднинг даромади кескин кўпайиши мумкин эди, лекин у очиқ фотосессияда суратга тушишни истамади. Умуман, машҳур Playboy журнали енгил атлетиканинг бўлажак юлдузига бир неча марта турли кўламдаги таклифлар билан мурожаат қилган, Алиса эса ҳар сафар спортни устун кўриб, одоб меъёрларига зид ҳолда суратга тушишдан бош тортган. Бу ҳам мақтовга лойиқ ёндашув.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz