Қайднома

Қидирув

Аллегри яна «МЮ» қизиқишлари доирасида

Аллегри яна «МЮ» қизиқишлари доирасида

  15.10.2020 23:45
  0
  248
Аллегри яна «МЮ» қизиқишлари доирасида

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Массимилиано Аллегрини олиб келиш ғоясини яна илгари сурмоқда, дея хабар берди Express.

Ушбу мутахассис Оле Гуннар Сульшернинг ўрнини эгаллаши мумкин. Ҳаммаси жамоанинг кейинги учрашувларда қайд этадиган натижаларига боғлиқ бўлади.

«МЮ» ўтган мавсумда ҳам Сульшер ўрнига Аллегрини олиб келишни режалаштирганди. Аммо вақт ўтгани сари «қизил иблислар» кўрсаткичлари яхшилангач, норвегиялик мураббий жойида қолганди. Мана энди, мутахассиснинг келажаги масаласи яна кун тартибидан ўрин олди. «МЮ» АПЛ стартини муваффақиятсиз бошлади, 3 та ўйиндан иккитасида мағлубиятга учради.

«Юнайтед» раҳбарлари Сульшердан норози. Уларнинг фикрича, трансферларга сарфланган пуллар инобатга олинганда, жамоанинг натижалари яхши бўлиши керак. Агар «МЮ» ютқазишда давом этса, Сульшер яқин орада курсисини бўшатишга мажбур қолади.

Норвегиялик мураббийнинг ўрнини эгаллашга асосий номзод сифатида Маурисио Почеттино кўрсатилмоқда. Аммо қандайдар сабаб туфайли аргентиналик мутахассис билан келишиш имкони топилмаса, манчестерликлар Аллегрини таклиф қилишмоқчи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz