Қайднома

Қидирув

Рой Кин: «Ҳозирги «МЮ» ҳимоячилари билан бирга ўйнамаган бўлардим»

Рой Кин: «Ҳозирги «МЮ» ҳимоячилари билан бирга ўйнамаган бўлардим»

  16.10.2020 09:46
  0
  218
Рой Кин: «Ҳозирги «МЮ» ҳимоячилари билан бирга ўйнамаган бўлардим»

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Рой Кин «МЮ» ҳимоячиси Гарри Магуайрнинг оғир даври ҳақида гапирди. Футболчи Грецияда ҳибсга олинди, унинг жамоаси АПЛ янги мавсуми стартида муваффақиятсизликка учради, Миллатлар Лигаси ўйинида эса Гарри  биринчи бўлимнинг ўзида қизил карточка олди.

«Терма жамоалар ўйинлари пайти Магуайрга дам бериш керакмиди? Менинг фикримча, ўйнаш лозим. Ягона минус шундаки, энди у ўзига ишончи етишмаётган «МЮ»га қайтади – ҳимоячилар тўртлиги яхши формада эмас.

Мен ҳам Гаррида учрагани каби ҳолатга тушганман, аммо у пайтлари «МЮ» кийиниш хонасида етук шахслар ва ҳақиқий етакчилар бор эди. Мабодо, қандайдир аҳмоқгарчиликка йўл қўйсам ёки майдонда омадсиз даврни бошдан кечираётган бўлсам, жаҳондаги энг яхши жамоага қайтишим, шерикларим мураккаб вазиятдан чиқишимда ёрдам беришларини ҳис қилиб турардим.

Магуайрда бундай имконият йўқ. У «МЮ»га қайтиб, ўша ҳимоявий тўртликда тўп суради. Ростини айтсам, бу йигитлар билан бирга ўйнамаган бўлардим, чунки улар орасида ҳақиқий етакчини кўрмаяпман», – деди Кин ITV телеканали эфирида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz