Қайднома

Қидирув

Сульшер: «Айримлар жамоамизга нифоқ уруғини сочишмоқчи»

Сульшер: «Айримлар жамоамизга нифоқ уруғини сочишмоқчи»

  16.10.2020 23:03
  0
  142
Сульшер: «Айримлар жамоамизга нифоқ уруғини сочишмоқчи»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер яқинда Бруно Фернандешнинг айтганлари хусусида фикр билдирди. «МЮ» ярим ҳимоячиси норвегиялик мутахассис билан орасида можаро йўқлигини таъкидлаганди.

– «Манчестер Юнайтед»га хуш келибсиз! Бир неча ўйинларда ютқазсангиз, шундай гапни эшитасиз. Бу каби нарсалардан тезроқ ўтиб, имкон қадар тезроқ олдинга интилиш лозим.

Айримлар жамоамиз орасига нифоқ солишмоқчи. Ўйлашимча, Бруно бир неча кунлар аввал фикрини билдирди, барчамиз яхлит эканлигимиз ва баҳамжиҳат бўлишимиз кераклигини таъкидлади.

Четдагиларнинг сўзларига қулоқ юмиб бўлмайди. Шундай вазиятларга ҳам бардош бериш лозим.

Бруно клубимизга келганидан буён энди чемпионатда иккита ўйинда ютқазди. У жамоамизга февралда ташриф буюрганди. Гарчи ушбу икки ўйин сериядек кўринсада, у «Юнайтед»да мағлубиятга учрашга кўникмаган.

Атрофдагилар жамоамиздаги муҳитни бузишга интилаверадилар, аммо бундай бўлмайди, чунки биз уюшқоқликни сақлаб қолмоқчимиз», – деди Сульшер Sky Sports вакилларига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz