Қайднома

Қидирув

АПЛ позицияси аниқ ёхуд яна эски мавзу ҳақида...

АПЛ позицияси аниқ ёхуд яна эски мавзу ҳақида...

  17.10.2020 02:22
  0
  235
АПЛ позицияси аниқ  ёхуд яна эски мавзу ҳақида...

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти яқин орада жиддий ўзгаришларга қўл урмайди. Лига мутасаддилари матбуотда клублар сони қисқартирилиши, Лига кубоги бекор қилиниши хусусида тарқалган хабарларга оддий изоҳ беришди:
«Англия футболини бутун дунёда севиб томоша қилишади, яхши кўришади. Чемпионат тизимининг динамикаси миллионлаб мухлислар қизиқишини бир маромда ушлаб туради. Ушбу позицияни сақлаб қолиш йўлида бирга ишлаш муҳим. АПЛ ва Англия футбол ассоциацияси ёрқин келажак учун мусобақалар формати, тақвим ва молиявий масалалар борасида ҳар қандай муҳокамаларга тайёр. Аммо футболимизда манфаатдор томонлар кўп. Шундай экан, ҳар қандай ўзгариш юзасидан бирга ишлашимиз керак. ОАВда эълон қилинган лойиҳалар Англия футболини издан чиқариши ҳеч гап эмас. Анг­лия футбол лигаси раҳбари Рик Пэррининг бу ғояларни қўллаб-қувватлаётгани ажабланарли ҳол. Умуман, АПЛ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган саволларни ҳал этишда клублар ва бошқа ташкилотлар фикрини инобатга олишда давом этади», - дейилади лига раҳбарияти баёнотида. Маълумот учун, «МЮ» ва «Ливерпуль» клублари АПЛ иштирокчилари сонини 18тага тушириш, Лига кубоги ва Англия суперкубогини бекор қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни ёқлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Дарвоқе, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон АПЛда ислоҳот ўтказиш ғоясига мутлақо қарши эканлигини билдиришга улгурди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz