Қайднома

Қидирув

Суперлига 19-тур. «Машъал» — АГМК учрашуви превьюси

Суперлига 19-тур. «Машъал» — АГМК учрашуви превьюси

  17.10.2020 06:48
  0
  161
Суперлига 19-тур. «Машъал» — АГМК учрашуви превьюси

Бугун Суперлиганинг 19-тури доирасидаги баҳсда Олмалиқнинг АГМК жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.

Дилявер Ваниев бошчилик қилаётган "Машъал" айни дам чемпионатда 19 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди.

АГМК айни пайтда 39 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

АГМК - "Машъал" жамоаларининг ўзаро учрашуви тарихига назар ташласак, бунга қадар барча мусобақаларда жами 21 ўйин ўтказилган. Бу борада кичик устунлик муборакликлар тарафида. АГМК да ғалабалар сони 8 та, "Машъал" эса 9 ютуққа эришган. Қолган 4 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 22-23.

 Бугун соат 16:00 да бошаланадиган учрашувда меҳмонларнинг эҳтимолий бўлажак ғалабаси ушбу жамоалар ўртасидаги мувозанатни тиклаши мумкин.

Суперлига. 19-тур

17 октябрь, шанба

“Машъал” – АГМК (16:00)

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Зоҳид Акрамов


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz