Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашяпти

ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашяпти

  17.10.2020 08:30
  0
  174
ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашяпти

"ЎзПФЛ клублар билан уч масала юзасидан фикр алмашяпти", - дея хабар бермоқда ташкилот директори вазифасини бажарувчи Диёр имомҳўжаев ўз телеграм каналида. Демак:

1. Ўзбекистон Coca Cola кубоги учрашувларини аввал ташланган қуръа бўйича гуруҳ учрашувлари тариқасида давом эттирган маъқулми ёки мавсумни тезроқ якунлаш мақсадида олимпия тизимига қайта қуръа ўтказган маъқулми масаласи.

2. Coca Cola Суперлиганинг сўнгги тўрт тур учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказиши масаласи. Мисол учун, Пахтакор — Насаф ўйинини Сўғдиёна стадионида ўтказишга ўхшаш.

3. Клублар сметаси билан боғлиқ қисқартиришлардан келиб чиқиб, аёллар чемпионатининг I даврасидан кейин юқори олтилик ва қуйи олтилик учрашувларини бўлиб ўтказиш. Бу ҳолатда мусобақа 22 эмас, 17 тур давом этади.

ЎзПФЛ клублар имкониятлари ва овоз беришларидан келиб чиқиб, энг мақбул вариантда тўхталади. Умуман олганда 2020 йилги мавсум барчамиз учун оғир ва унутилмас бўлмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz