Қайднома

Қидирув

Ушбу ойда “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ташкил этилади

Ушбу ойда “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ташкил этилади

  17.10.2020 11:00
  0
  248
Ушбу ойда “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ташкил этилади

 

Шу йилнинг 22-30-октябр кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари Ўртасида футбол бЎйича илк маротаба “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ташкил этилади.

Бугун “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” футбол мусобақасининг ташкилий қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи Ўринбосари Равшан Эрматов олиб борди. Унда ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, қатор вазирлик ва идоралардан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа пандемия шароитида, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Яъни, ўйинларга томошабин, мухлислар киритилмайди. Футбол мусобақалари бўладиган майдонларга ҳар бир ташкилотдан фақат рўйхатдан ўтган 15 нафар ўйинчи, тренер, жамоа раҳбари ҳамда шифокор, яъни 18 киши киритилади холос.

Иштирокчиларнинг ҳар бирига махсус рухсатнома – бейжик тарқатилади ва бейжиги йўқ ҳар қандай ходимга ўйинлар бўладиган ҳудудга киришга рухсат берилмайди. Шунингдек, ташкилий қўмита йиғилишида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, майдонларни дезинфекция қилиш, “Бунёдкор” футбол академияси ҳудудига кираверишни антисептик воситалар билан таъминлаш каби масалалар ҳам эътибордан четда қолмади.

- Яқинда муҳтарам юртбошимиз Сирдарё вилоятига ташрифлари чоғида тиббиёт билан спортнинг ҳамоҳанглигини кучайтириб, юртдошларимизни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, аҳолининг умрини узайтириш масалалари юзасидан ўз таклифларини билдирдилар. Шунингдек, “пандемияни спорт билан енгамиз” деган ғоя асосида аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш чораларини кЎриш вазифаси топширилди. “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” футбол мусобақасининг ўтказилиши замирида ҳам шу мақсад, яъни ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг саломатликларини яна-да мустаҳкамлаш ётибди. Ўйлайманки, бу каби оммавий спорт тадбирлари қанча кўп бўлса, юртдошларимизнинг саломатликлари ҳам шунчалик мустаҳкамланади, - деди Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Ўз маърузасида.

“Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” футбол мусобақасида иштирок этиш истагидаги корхона-ташкилотлар Ўз талабномаларини жорий йилнинг 20-октябрига қадар ташкилотчиларга тақдим этишлари лозим. 21-октябр куни эса мусобақага қуръа ташланса, эртасидан қизғин баҳслар бошланиб кетади.

                                                                       


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz