Қайднома

Қидирув

Жое Моуриньо: "Арсен Венгер ҳеч қачон мени мағлуб эта олмаган..."

Жое Моуриньо: "Арсен Венгер ҳеч қачон мени мағлуб эта олмаган..."

  17.10.2020 22:33
  0
  193
Жое Моуриньо:

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббий Арсен Венгер яхшигина ижодкор ҳам ҳисобланади. Унинг қаламига мансуб My Life in Red & White номли аутобиографик китоб шундан далолат беради. 

Эътиборлиси, Франциялик мутахассис ушбу асарида ўзи кўп бор даҳанаки жанг қилган принципиал рақиби Жозе Моуриньо билан яшил майдондаги тўқнашувлари ҳақида тугул унинг номини ҳам тилга олмаган экан.

Португалиялик машҳур мутахассис ушбу ҳолатга ўз репертуарига хиёнат қилмаган ҳолда қуйидагича муносабат билдирибди"Сабаби у ҳеч қачон мени мағлуб эта олмаган. 12 ёки 14 мағлубият ҳақида китобингизда махсус саҳифа ажрата олмайсиз. Кейин нега у мен ҳақимда гапириши керак? Китоб шундай нарсаки, у сизни хурсанд қилиши ва мағрурлантириши лозим. Мен бу ҳолатни тўлиқ тушунаман".

Маълумот учун, икки мутахассис ўзаро 19 бор тўқнаш келишган. Улардан 10 ўйинда португалиялик ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда Франциялик зафар қучган.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz