Қайднома

Қидирув

Тоғли Қорабоғда 18 ёшли футболчи ҳалок бўлди

Тоғли Қорабоғда 18 ёшли футболчи ҳалок бўлди

  18.10.2020 00:29
  0
  284
Тоғли Қорабоғда 18 ёшли футболчи ҳалок бўлди

Тоғли Қорабоғда рўй бераётган ҳарбий тўқнашувлар пайти «Локомотив» (Ереван) клубининг ёш футболчиси Эрик Сарьян ҳалок бўлди. Бу ҳақда Арманистон чемпионати Биринчи лигасида қатнашаётган «темирйўлчилар» матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Қайғули хабар. Эрик Сарьян арман-озар чегарасидаги ҳарбий тўқнашувлар пайти қаҳрамонларча ҳалок бўлди. «Локомотив» шу муносабат билан Эрикнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради», – деб ёзилди клубнинг «Инстаграм»даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги низо сентябрь ойида бошланган, томонлар бир-бирларини вазиятни кескинлаштиришда айблашмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz