Қайднома

Қидирув

Тер Штеген рози, Мемфис Депай эса...

Тер Штеген рози, Мемфис Депай эса...

  18.10.2020 02:20
  0
  244
Тер Штеген рози, Мемфис Депай эса...

«Барселона» раҳбарияти ниҳоят, дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни янги шартнома тузишга кўндирди. Goal портали хабарида келтирилишича, Германия миллий жамоаси голкипери 2025 йилгача мўлжалланган битим остига имзо чекади. Унинг ҳозирги шартномаси эса, келаси йилнинг июнида якунланади.
Диққатни тортадиган томони, тер Штеген янги келишувга асосан, йилига 18 миллион евро миқдорида маош олади. Айни пайт жаҳон футболида бирор дарвозабон бундан кўп маош олмайди. Демак, тер Штеген ўз амплуадошлари орасида 1-ўринга кўтарилади. Умуман, у «Барселона»да Лионель Мессидан кейин иккинчи катта маош соҳибига айланади.

Айтганча, «Милан» клуби қишки трансферлар пайти «Барселона»дан ярим ҳимоячи Александро Бальдени сотиб олишга ҳаракат қилади. Transfermarkt портали ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ турнирида «Барса»нинг 4та ўйинида қатнашган Бальде трансферини 200 минг еврога баҳоламоқда.
***
«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман «Лион»нинг нидерландиядик ҳужумчиси Мемфис Депай ҳақида илиқ фикрда, аммо у ватандоши Луи Ван Гал ортидан бормоқчи эмас. «Умид қиламанки, «Барселона»да нидерландиялик яна бир футболчини кўрамиз. Олдинроқ рўйхатимда Вейналдум бор эди. Ишонтириб айтаманки, 1999 йили ван Гал билан содир бўлган ҳолат такрорланмайди. Айни пайт ихтиёримда ҳамюртларимдан биргина Френки де Йонг бор. Мураббийлар штабида эса икки нафар нидерландиялик ишламоқда  - мен ва Схройдер. Ван Гал даврида эса клубда 8-9 нафар нидерландиялик тўпланган эди», - деди Куман Goal.com порталига. Айтиш жоиз, «Барселона» 26 ёшли Депайни молиявий муаммолар туфайли харид қилолмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz