Қайднома

Қидирув

Мане: «Коронавирус ғалати касаллик экан»

Мане: «Коронавирус ғалати касаллик экан»

  18.10.2020 01:16
  0
  152
Мане: «Коронавирус ғалати касаллик экан»

«Ливерпуль» вингери Садио Мане айни пайт ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, сенегаллик футболчи яқинда коронавирусга чалинганди. Шу боис, у Англия Лига кубоги доирасидаги «Арсенал»га қарши баҳсни (асосий вақтда – 0:0, пенальтилар сериясида – 4:5) ҳамда АПЛдан ўрин олган «Астон Вилла» билан ўйинни (2:7) ўтказиб юборди.

Умуман, Мане ҳозирга келиб сафга қайтишга улгурган, ҳатто “Эвертон”га қарши баҳсда (2:2) ўз ҳисобига гол ҳам ёздириб қўйди.

«Топширган тестим мусбат натижа берганда, ажабландим, чунки қандай қилиб бу хасталикка чалинганимни билмасдим. Имкон қадар тезроқ тузалишга интилдим. Ниҳоят, қайтдим ва бундан хурсандман.

Ҳаммадан ўзларини асрашни сўраб қоламан, зеро бу жуда муҳим. Коронавирус – ғалати нарса. Буни ўзингизда ҳис қилиб кўрмагунингизча тушунмайсиз. Менинг ҳолатимга тушишни ҳеч кимга раво кўрмайман, чунки бу осон эмас. Барча инсонлар қоидаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишади, ўз хавфсизликлари ҳақида қайғуришади, деган умиддаман», – дея Маненинг сўзларини келтирди «Ливерпуль» матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz