Қайднома

Қидирув

АПЛ. Ливерпуль дербисида жанговар дуранг қайд этилди

АПЛ. Ливерпуль дербисида жанговар дуранг қайд этилди

  17.10.2020 22:31
  0
  203
АПЛ. Ливерпуль дербисида жанговар дуранг қайд этилди

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 5-турида «Ливерпуль» 17 октябрь, шанба куни «Эвертон» майдонида меҳмон бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Садио Мане меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада «қизиллар» ҳимоячиси Виржил ван Дейк рақиб дарвозабони тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди. Майкл Кин 19-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида мезбонлар вакили Шеймус Коулмен жароҳат олди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли кураш ва кескинликка бой бўлди. 72-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ўзининг чиройли голи билан яна жамоасини олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Доминик Кэлверт-Льюин боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.

Ўйин якунланиши арафасида Ришарлисон ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдларининг ғалабали сериясига якун ясалди.

«Эвертон» — «Ливерпуль» 2:2

Голлар: 0:1 – 3 Мане, 1:1 – 19 Кин, 1:2 – 72 Салоҳ, 2:2 – 81 Кэлверт-Льюин.

«Эвертон»: Пикфорд, Дин, Мина, Коулмен (Годфри, 31), Кин, Андре Гомеш (Сигурдссон, 72), Дукуре (Ивоби, 78), Аллан, Хамес, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк (Гомес, 11), Александер-Арнольд, Матип, Робертсон, Фабиньо (Вейналдум, 90), Ҳендерсон, Мане, Тиаго Алькантара, Салоҳ, Фирмино (Диогу Жота, 78).

Огоҳлантиришлар: Хамес (45), Мане (67), Андре Гомеш (69), Фабиньо (84), Аллан (84).

Четлатиш: Ришарлисон (90).


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz