Қайднома

Қидирув

Чемпионлар Лигаси ғолиби медалини кимошди савдосига қўйди

Чемпионлар Лигаси ғолиби медалини кимошди савдосига қўйди

  18.10.2020 08:37
  0
  312
Чемпионлар Лигаси ғолиби медалини кимошди савдосига қўйди

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Стив Финнан муҳим буюмларидан бири – Чемпионлар Лигаси-2004/2005да қўлга киритган медалини сотиш орқали пул ишлашни ният қилди.

Daily Mail маълумотига кўра, собиқ футболчи бизнесидаги инқироз туфайли шундай йўл тутишга мажбур бўлган. Финнан укаси билан қурилиш компаниясини бошқарган, аммо ташкилот банкротга учраган. Стив медални 12-16 минг евро атрофида сотишдан умидвор. Бундан ташқари, у Чемпионлар Лигаси соврининг нусхаси (5-7 минг евро) ҳамда ЕЧЛ ғолиби бўлганда кийган, ўзининг дастхати туширилган футболкани (қарийб 2 минг евро) ҳам сотиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси-2004/2005 финалида «Ливерпуль» ва «Милан» ўзаро тўқнаш келишган. Ўшанда мерсисайдликлар пенальтилар сериясида рақибдан устун келиб, бош совринни қўлга киритишганди. Эътиборлиси, ўша учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин ливерпулликлар 0:3 ҳисобида ютқазишаётганди.

Финнан мазкур баҳсда жароҳат орттириб олган, шу боис иккинчи бўлимда унинг ўрнини ярим ҳимоячи Дитмар Хаманн эгаллаганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz